Нодира Қодированинг ўлими ҳақида унинг дугонаси гапириб берди. Аслида нима бўлганди?
Жамият
−
27 Сентябрь 2019
45546Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида ўз жонига қасд қилган ўзбекистонлик Нодира Қодированинг дугонаси Лайло Ниёзова Туркиянинг "Жумҳурият"газетасига телефон орқали марҳума билан сўнгги суҳбатида нима ҳақида гаплашганини гапириб берди.
"22 сентябрдан 23 сентябрга ўтар кечаси дугонам Нодира менга қўнғироқ қилди. Биз икки соат давомида гаплашдик. У тинмай йиғлаб, ҳамма нарсадан чарчаганини, тўйиб кетганини бот-бот такрорлади. Ҳатто ўз жонига қасд қилишини ҳам айтиб ўтди. Шунда мен қўймай сабабини сўраганимда, икки ҳафта олдин ётган хонасига хўжайини кириб, эшикни ичкаридан қулфлаб унга ёпишганини ва хўжайиннинг тўппончасини ўқи билан топиб олганини айтди. Дугонамнинг бу гапларини ҳазилга йўйдим. Бунақа бўлиши умуман хаёлимга ҳам келмаганди", деди Лайло Ниёзова.
Шунингдек, қизнинг ўлганига икки кун бўлишига қарамай, полиция ҳамон Лайло Ниёзовадан кўрсатма олмаган. Шунингдек, суд-тиббий экспертизаси ҳам бир кунда тамомланган.
Нодира Қодирова кеча, 26 сентябрь куни Ўзбекистонда дафн қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига жорий йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодирова вафот этгани ҳақида маълум қилганди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь