Нигерга ҳарбий аралашув Африкани беқарорлаштиради – Эрдўған
Олам
−
21 Август 2023
4659Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ECOWAS) Нигерга ҳарбий аралашуви қитъанинг кўплаб давлатларида беқарорликка олиб келади, бу қабул қилиниши мумкин эмас. Бу ҳақда Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған Будапештдан қайтгач, президентлик пулидаги журналистларга маълум қилди.
"Нигерга ҳарбий аралашув ҳақидаги қарор қабул қилиниши мумкин эмас. Бу Африканинг кўплаб мамлакатларида беқарорликка олиб келади. Умид қиламанки, Нигерда тинчлик ва барқарорлик тезроқ ўрнатилади", деган Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Туркия Нигердаги можарони ҳал қилишда муҳим роль ўйнаши мумкин, бу мақсадда ТИВ орқали музокаралар олиб борилмоқда.
Эрдўған Нигерда яқин келажакда демократик сайловлар ўтказилиши тарафдори эканини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 август куни ECOWAS Тинчлик ва хавфсизлик бўйича комиссари Абдел Фатау Мусаҳ Гана пойтахтида ҳамжамият давлатлари қуролли кучлари бош штаблари бошлиқларининг йиғилишидан сўнг, ҳарбий аралашув бошланишининг аниқ санаси белгилнганини эълон қилганди. Шундан сўнг Нигердаги исёнчиларни қўллаб-қувватлайдиган Мали ва Буркина-Фасо Ниамейга ҳарбий самолётлар юборди. Кеча, 20 август куни эса пойтахт Ниамейда ҳарбий хунта тарафдорлари митинг ўтказди.
LiveБарчаси