Нигердаги исёнчилар тарафдорлари пойтахтда митинг ўтказди
Олам
−
21 Август 2023
8766Нигер пойтахти Ниамейдаги Миллий Ассамблея олдига намойишчилар тўпланиб, Ғарбий Африка Давлатлари Иқтисодий Ҳамжамиятига (ECOWAS) аъзо давлатларнинг ҳарбий аралашувига қарши норозилик билдирди. Бу ҳақда хабар NU берди.
Митинг иштирокчилари ҳарбий маъмуриятнинг ҳукмрон органи – “Ватан ҳимояси миллий кенгаши”ни қўллаб-қувватлашини эълон қилган.
Йиғилганларнинг баъзилари “Йўқолсин, Франция” ёзуви ва Россияни қўллаб-қувватловчи шиорлар туширилган плакатларни кўтариб юрган.
Исёнчилар бошлиғи генерал Абдураҳмон Чиани ватандошларига телемурожаатида ҳокимиятни уч йилдан кечиктирмай фуқаролик ҳокимиятига қайтаришга ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойи охирида Нигерда давлат тўнтариши ўтказилган, Президент Муҳаммад Базум ҳокимятдан ағдарилганди. У ва унинг оиласи исёнчилар томонидан қўлга олинди. ECOWAS эса Абдураҳмон Чиани бошчилигидаги қўзғолончилардан Базумни озод этиш ва ҳокимятни сайланган президентга қайтаришни талаб қилди. Акс ҳолда Нигерга ҳарбий интервенция қилишни ҳам истисно қилмаслигини билдирди. 19 август куни эса ECOWAS давлатлари Бош штаблари раҳбарлари ҳарбий аралашув учун кун белгилаганини эълон қилди. Шундан сўнг Нигердаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаётган Мали ва Буркина-Фасо ҳукуматлари Ниамейга жанговар самолётлар юборди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь