Навоийда юк машина ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
23 Май 1240 1 дақиқа
Кеча, 22 май куни Навоий вилоятидаги магистраль йўлда ҳаракатланаётган автомобилда ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 20:29 да Навоий-Бухоро М-37 автомобиль йўлининг 192-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилида ёнғин ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига жалб этилиб, ёнғин қисқа вақт ичида ўраб олиниб, бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида юк автомобилида ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси