Навальнийнинг соғлиги бошқа давлатларни қизиқтирмасин – Кремль АҚШга жавоб қайтарди

Олам 8882
image
-

Аввалроқ АҚШ Навальний қамоқхонада вафот этса, Россияни ёмон оқибатлар кутаётганини маълум қилганди. Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси ҳудудидаги маҳкумлар ва маҳбуслар соғлигининг ҳолати бошқа давлатларнинг манфаатлари учун мавзу бўлиши мумкин эмас ва бўлмаслиги керак.

“Кремль АҚШ расмийларининг таҳдидларини ҳеч қандай тарзда қабул қилмайди”, дейди Путиннинг канвойиси.

Песков, шунингдек, агар АҚШ санкция босимини давом эттирса, Россия ҳам жавоб чораларини қўллашда давом этишини айтди.

“Бу ерда ўзаро муносабат принципи мутлақ доимийдир. Ва ўзаро муносабат асосида қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорлар келгусида ҳам қабул қилинади. Ҳар сафар бундай санкциялар амалиёти давом этадиган бўлса, АҚШга нисбатан, албатта, тегишли чоралар кўрилади”, дейди Кремль вакили.

Навальний билан боғлиқ вазият 

Эслатиб ўтамиз, Путиннинг давлат маблағи асосида ўзи учун сарой қурдирганини даъво қилиб чиққан Навальний Германиядан қайтган заҳоти аэропортда ҳибсга олиниб, кейинчалик 2,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Шундан сўнг, уни ватанпарвар мухолифатчи, деб билган омма намойишлар уюштирди. Навальний бир неча бор очлик эълон қилди, яқинлари ва адвокатлари унинг қамоқда қийноққа солинаётгани ва соғлиги ёмонлашганини айтиб чиқди

Озодликка эришиш учун турли йўлларни қўллаб кўраётган Навальний ўтган ҳафта Қуръон китобини бермагани учун колония раҳбарини судга берди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эса буни провокация деб атади.

Ҳозирда Навальний жамоаси ўзи фаолиятини давом эттирмоқда ва яқинда эски мавзу бўйича янги суриштирув эълон қилди.

Шунингдек, Россия прокурорлари томонидан Навальнийнинг фаолиятини “экстремистик” деб баҳолаш таклиф қилинди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 304
Рейтинг: 2.9
t
×