Навальний қачон ва қаерда дафн этилиши маълум бўлди
Олам
−
28 Февраль
9840Қамоқхонада вафот этган россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг дафн маросими 1 март куни Москванинг Марьино туманида бўлиб ўтади. Бу ҳақда марҳум сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Алексей билан видолашув 1 март куни соат 14:00 да Марьинодаги черковда бўлиб ўтади. Вақтлироқ келинг. У Борисов қабристонида дафн қилинади”, деб ёзади Ярмиш.
Маълумот учун, 16 февраль куни тушдан кейин 48 ёшли Алексей Навальний Ямалдаги "Қутб бўриси" деб аталадиган 3-аҳлоқ тузатиш колониясида жазони ўташ пайтида вафот этган. Ўлимнинг расмий сабаблари ҳозирча ошкор этилмаган, терговчилар ўлим билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда. Навальнийнинг жасади вафот этганидан тўққиз кун ўтиб, 24 февралда онаси Людмила Навальнаяга топширилганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ОАВда Навальний 29 февраль куни Москвадаги Борисов қабристонига дафн этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси