ЕИ Россия газини қайта сотиб олишни таклиф қилмоқда
Олам
−
30 Январь
12991Европа расмийлари Россия қувур газини қайта сотиб олиш масаласини муҳокама қила бошлади. Бу ҳақда “Financial Times” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ташаббус тарафдорлари бу қарор Россияни Украинадаги урушини тугатиш бўйича музокаралар столига ўтиришга мажбур қилади, келишув имзоланганидан сўнг эса ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилиш кафолати бўлади, дея ҳисоблайди. Бундан ташқари, бу Европада энергия нархларининг пасайишига ҳам ёрдам беради.
Германия ва Венгриянинг айрим расмийлари ҳамда Европа Иттифоқининг бир нечта бошқа давлатлари ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади. Ушбу икки мамлакатнинг рози бўлишига асосий сабаб аввало энергия нархларининг пасайишидир.
Бироқ бу ғоя Брюсселдаги амалдорлар ва Шарқий Европа давлатлари дипломатларини ғазаблантирди.
“Бу тентаклик. Биз шунчалик аҳмоқмизки, буни ҳатто мумкин бўлган вариант сифатида кўриб чиқяпмиз”, дейди дипломатлардан бири.
Шу билан бирга, бу масаланинг муҳокама қилиниши АҚШнинг суюлтирилган табиий газ экспорт қилувчиларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Улар Европага табиий газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномалар имзолашга интилмоқда. Икки нафар европалик расмийга кўра, америкалик етказиб берувчилар Россия газининг Украина орқали транзити тикланиши уларнинг маҳсулотини рақобатбардош бўлмай қолишига сабаб бўлишидан хавотирда. 2025 йил бошидан Украина ҳудуди орқали етказиб бериш тўхтатилганидан сўнг, Россия газ қувурининг улуши Европа Иттифоқи умумий импортининг 5 фоизига тушди. Айни пайтда Россия гази Европа Иттифоқи мамлакатларига фақат Турк оқими қувури орқали киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқининг ўнта давлати имкон қадар тезроқ Россиядан барча газ импортини тўхтатишни таклиф қилганди. Тўлиқ тақиққа муқобил сифатида 2022 йилда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган RePowerEU стратегиясига мувофиқ импортни босқичма-босқич қисқартириш таклиф этилган. Унда Европа Иттифоқи 2027 йилгача Россия газидан бутунлай воз кечиш, бошқа етказиб берувчиларга ўтиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтиришни назарда тутади. Бироқ ҳужжат муаллифлари бу жараённи имкон қадар тезлаштиришни талаб қилган.
LiveБарчаси
16:31
19 Февраль