Андижондаги “заправка”да газ портлаб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 20 февраль куни соат 18:02 да Шаҳрихон тумани “Янги Найнаво” МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар тушган. Соат 18:13 да воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

Билдирилишича, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда фуқароларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги уйда газ чақнаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлган эди. Суриштирув ҳаракатлари давомида фуқаронинг яшаш уйида ўрнатилган иситиш печидан газ сизиб чиқиши оқибатида хонада ҳаво-газ аралашмаси йиғилгани аниқланган. Хонадон эгалари ёритиш чироғини ёққан пайтда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида II гуруҳ ногирони И. Т. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Андижон “заправка” пропан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг