Бухорода яна бир уйда газ портлади. Қурбон бор
3-саҳифа
−
15 Февраль
4819Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги уйда газ чақнаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 5 февраль куни соат 18:20 ларда вилоят ИИБ навбатчилик қисмидан олинган хабарга кўра, Ғиждувон тумани “Армечан” МФЙда яшовчи фуқаронинг уйида чақнаш содир бўлиб, 1 киши вафот этган.
Суриштирув ҳаракатлари давомида фуқаронинг яшаш уйида ўрнатилган иситиш печидан газ сизиб чиқиши оқибатида хонада ҳаво-газ аралашмаси йиғилгани аниқланган. Хонадон эгалари ёритиш чироғини ёққан пайтда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. Чақнаш оқибатида II гуруҳ ногирони И. Т. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Билдирилишича, олиб борилган ўрганишлар давомида ёнғин содир бўлмаган ва ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилмаган. Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ИИБ ва ИИБ ТТГ аъзолари чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги хонадонлардан бирида газ чақнагани хабар қилинганди. Ҳодиса оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Воқеа жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
LiveБарчаси
Германия Озарбайжондан кечирим сўради.
01 Апрель