Бухорода 3,7 млрд сўмлик газ ўғирлаган иссиқхона аниқланди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида иссиқхонанинг 3,7 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирда Бухоро вилояти Когон туманидаги “K.E.S.S.” МЧЖ иш юритувчиси И.М. жамиятга қарашли иссиқхонани табиий газ тармоғига яширин равишда улаш орқали фойдаланиб келиш оқибатида 3,7 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жамият иш юритувчиси И.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирларида Тошкент вилоятида 1,2 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

газ Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг