ЕИнинг 10 та давлати Россиядан газ импортини тўлиқ тақиқлашни талаб қилмоқда
Олам
−
09:23
4335Европа Иттифоқининг ўнта давлати имкон қадар тезроқ Россиядан барча газ импортини тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда ҳужжат нусхаси билан танишган "Reuters" агентлиги хабар берди.
Мамлакатлар ҳар қандай рус газини – қувур орқали ҳам, суюлтирилган ҳолда ҳам импорт қилишни тақиқлашни таклиф қилмоқда. Тўлиқ тақиққа муқобил сифатида 2022 йилда Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган RePowerEU стратегиясига мувофиқ импортни босқичма-босқич қисқартириш таклиф этилади. Унда Европа Иттифоқи 2027 йилгача Россия газидан бутунлай воз кечиш, бошқа етказиб берувчиларга ўтиш ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтиришни назарда тутади. Бироқ ҳужжат муаллифлари бу жараённи имкон қадар тезлаштиришни талаб қилмоқда.
Ҳужжатни Литва, Латвия, Эстония, Дания, Чехия, Полmша, Руминия, Швеция, Ирландия ва Финляндия имзолади.
Европа Иттифоқи расмийлари Россияга қарши навбатдаги, 16-иқтисодий санкциялар пакетини тайёрламоқда. У февраль ойи охирида – Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳарбий босқини бошланганининг уч йиллигида эълон қилиниши режалаштирилган.
Европа Иттифоқи Россия газини денгиз орқали етказиб беришни аллақачон тақиқлаб қўйган, бироқ баъзи Европа давлатлари, хусусан, Словакия ва Венгрия унга боғлиқ бўлгани учун қувур газидан бутунлай воз кеча олмади. Уларнинг расмийлари Европа Иттифоқининг санкциялар сиёсатини бир неча бор танқид қилиб, Кремль билан яқинлашишга чақирган.
LiveБарчаси
Доллар курси пастлади.
16:15