Эрон ҳаво мудофаа тизимларини синовдан ўтказди
Олам
−
06 Февраль
2523Эронда янги авлод ҳаво ҳужумига қарши курашиш мудофаа тизимлари муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу ҳақда IRNA хабар берди.
Қайд этилишича, кенг кўламли “Қудрат 1403” машғулотлари доирасида Эрон ҳарбийлари “Bavar-373” зенит-ракета мажмуасининг модернизацияланган версиясини намойиш қилган, у илк бор Россиянинг С-300 тизимлари билан биргаликда ҳаракат қилган.
Икки тизимнинг биргаликда қўлланилиши шартли ҳаво нишонларини баландликда самарали йўқ қилиш имконини берган. Машғулотлар давомида баллистик ва қанотли ракеталар билан жиҳозланган 3 та янги ерости ракета мажмуаси намойиш қилинган.
“Саҳройи Кабирда ўқув нишонларини муваффақиятли йўқ қилиш Исроилнинг Эрон С-300 тизимларини ишдан чиқарилгани ҳақидаги баёнотларига жавоб бўлди”, дейилади хабарда.
Эрон ҳаво ҳужумига қарши курашиш мудофаа қўмондонлиги маълумотларига кўра, маҳаллий “Bavar-373” тизими Россиянинг С-300 тизимлари билан интеграция қилиниши кўп қаватли ракетадан мудофаа тизимини яратади. Ҳарбий экспертлар бундай уйғунлаштириш ҳудудий ҳимоя имкониятларини кенгайтириш, нишонларнинг аниқланишини ошириш ва электрон уруш ҳолатида тизимларнинг захираланишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Россиянинг Su-35 қирувчи самолётлари партиясини сотиб олганди. Маълум қилинишича, бу қадам мамлакат ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган.
LiveБарчаси