Польшалик гроссмейстер ЖЧда россиялик шахматчи билан кўришишдан бош тортди (видео)
Спорт
−
03 Январь
100412023 йил 26-30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида польшалик гроссмейстер Ян-Кшиштоф Дуда россиялик шахматчи Денис Хисматуллин билан қўл бериб кўришмади. Бу ҳақда журналист Андреас Пападопулоснинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Журналистнинг саҳифасида эълон қилинган видеога кўра, ўйин бошланишидан олдин Хисматуллин рақиби билан қўл сиқишмоқчи бўлган, бироқ польшалик шахматчи у билан кўришишни истамаган.
Қайд этилишича, Хисматуллин Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Шу боисдан ҳам Дуда рус рақибининг дўстона муносабатни рад этган. Дуданинг бу иши кўпгина таниқли украиналикларнинг эътирофига сабаб бўлди.
Маълумот учун, 2023 йилги тезкор шахмат бўйича Жаҳон чемпионатида норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен ғалаба қозонганди. Бу Карлсеннинг тезкор шахмат бўйича Жаҳон чемпионатидаги бешинчи ғалабаси бўлди. Бунгача Магнус 2014, 2015, 2019 ва 2022 йилларда жаҳон чемпиони бўлган.