Синдоров Доммаражу билан дуранг ўйнади
Спорт
−
985 1 дақиқа
Бугун, 24 ноябрь куни ўзбекистонлик Жавоҳир Синдоров ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги учун баҳсни бошлади. Илк партия Женева яқинидаги Колоньи шаҳрида жойлашган Мартин Бодмер жамғармасида ўтказилди.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланди ва 22:42 га қадар давом этди. Ўйинда Жавоҳир Синдоров ва Гукеш Доммаражу дурангга имзо чекди.
Маълумот учун, амалдаги жаҳон чемпиони ва унга даъвогарнинг ҳар иккиси ҳам 20 ёшда. Жаҳон шахмати тарихида чемпионлик учун бундай ёшдаги икки шахматчи ўртасида баҳс ҳеч қачон ўтказилмаган.
Гукеш 2024 йил декабрь ойида Сингапурда қўлга киритган жаҳон чемпионлиги унвонини илк бор ҳимоя қилмоқда. У хитойлик Дин Лиренни 7,5:6,5 ҳисобида мағлуб этиб, финалнинг 14-партиясида ҳал қилувчи ғалабага эришган эди. 18 ёшида ҳиндистонлик шахматчи тарихдаги энг ёш мутлақ жаҳон чемпионига айланган ва Гарри Каспаровнинг 22 ёшида чемпионликни қўлга киритиш бўйича рекордини янгилаган.
Бироқ амалдаги чемпион учун унвонини ҳимоя қилиш осон бўлмаслиги мумкин. Ноябрь ойидаги Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) рейтингида Гукеш 2710 очко билан 26-ўринда бормоқда. Синдоров эса 2782 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаган. Ўзбекистонлик шахматчининг устунлиги 72 очкони ташкил этади.
Live
Барчаси