Жаҳон чемпионлиги баҳслари учун қуръа ташланди (видео)
Спорт
−
735 1 дақиқа
Кеча, 22 ноябрь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида шахмат бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионлиги учун ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ҳамда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ўртасидаги баҳсларга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдоров амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши илк партияни оқ доналарда бошлайди.
Жаҳон шахмат тожи учун баҳснинг биринчи партияси эртага, 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади. Жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳслар жорий йилнинг 12 декабрига қадар давом этади.
Баҳсда биринчи бўлиб 7,5 очко тўплаган шахматчи жаҳон чемпионига айланади. Қора доналарда ўйнаётган шахматчининг 40-юришига қадар дурангга келишиш тақиқланади.
Агар 14 та классик партиядан кейин ҳисоб 7:7 бўлса, чемпион тезкор шахмат ва блиц бўйича тай-брейкларда аниқланади. Тай-брейк баҳслари жорий йилнинг 12 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, 2024 йилги чемпионлик баҳсидан бошлаб ҳар бир ғалаба учун молиявий бонуслар тизими ҳам жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Синдоров ва амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш ўртасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионлиги учун тўлиқ баҳслар тақвимини эълон қилинганди.
Live
Барчаси