Жаҳон шахмат тожи. Синдоров ва Гукеш ўртасидаги ўйинлар тақвими эълон қилинди
Sport
−
13:08 1490 1 minute
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ва Ҳиндистоннинг амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш ўртасидаги 2026 йилги жаҳон чемпионлиги учун баҳс тақвимини эълон қилди. Бу ҳақда Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувлар жорий йилнинг 24 ноябридан 12 декабрига қадар Женевада бўлиб ўтади. Асосий партиялар Марказий Европа вақти билан соат 15:00 да бошланиши режалаштирилган. Барча партиялар Тошкент вақти билан соат 19:00га тўғри келади.
Белгиланган тақвимга кўра, биринчи партия 24 ноябрь, иккинчиси 25 ноябрь, учинчиси 26 ноябрь, тўртинчиси 28 ноябрь, бешинчиси 29 ноябрь ва олтинчиси 30 ноябрь куни ўтказилади.
Еттинчи партия 2 декабрь, саккизинчиси 3 декабрь, тўққизинчиси 4 декабрь, ўнинчиси 6 декабрь, ўн биринчи партия 7 декабрь, ўн иккинчиси 8 декабрь, ўн учинчиси 10 декабрь ва ўн тўртинчиси 11 декабрь кунига белгиланган. Агар асосий баҳсларда ғолиб аниқланмаса, тай-брейк 12 декабрь куни ўтказилади.
Жавоҳир Синдоров 2026 йилги даъвогарлар турнирида ғолиб чиққанидан сўнг жаҳон шахмат тожи учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Энди у амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув ғолиби жаҳон чемпионига айланади.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров аъзолигидаги Ўзбекистон шахмат терма жамоаси жорий йилги Самарқандда бўлиб ўтган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида чемпионликни қўлга киритганди.
Live
All