Синдоров энг кўп даромад топган шахматчилар учлигига кирди

Спорт

−

visibility4391 timer1 дақиқа

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров 2026 йилда дунёнинг энг кўп мукофот пули ишлаб топган 3 нафар шахматчиси қаторидан жой олди. Бу ҳақда “World Chess” хабар берди. 

Жаҳон шахматининг мукофот пуллари бўйича янгиланган рейтингига кўра, Ўзбекистон вакили турнирлардаги даромади 589 061 долларни ташкил этган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

Рўйхатда ҳиндистонлик 21 ёшли гроссмейстер Рамешбабу Прагнанандҳа 666 229 доллар даромад билан етакчилик қилмоқда. У 13 та турнирда иштирок этган. Шахматчининг энг йирик мукофоти жорий йилнинг август ойида Grand Chess Tour финалида қўлга киритилган 200 000 доллар бўлди. Прагнанандҳа ҳал қилувчи баҳсда америкалик Фабиано Каруанани мағлуб этган. Каруананинг ўзи 19 та турнирда жами 664 326 доллар ишлаб топиб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Кучли бешликдан, шунингдек, беш карра жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен (555 959 доллар) ва америкалик Уэсли Со (494 257 доллар) ҳам жой олган.

Бироқ амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ва Жавоҳир Синдоров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун баҳсдан кейин рейтингда ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ушбу учрашувнинг соврин жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Гукеш Доммаражу ва Жавоҳир Синдоров ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун баҳслар бугун, 24 ноябрь куни бошланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг