НАТО Украинага янги мақом бермоқчи
Олам
−
26 Май 2023
8105НАТОга аъзо давлатлар зарур сиёсий ёрдам кўрсатиш учун Украинанинг НАТО-Украина Кенгаши (НУК) шаклидаги алоҳида мақомини тан олишга тайёр. Уни яратиш режалари Шимолий Атлантика альянсига аъзо мамлакатлар Ташқи ишлар вазирларининг келаси ҳафта Осло (Норвегия)да бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувида муҳокама қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугун, 26 май куни “Euractiv” портали хабар берди.
“Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги саккиз ой олдинги аризаси ҳозир ҳам жавобсиз қолмоқда, аммо бу масала июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитнинг асосий мавзуларидан бирига айланиши мумкин. Айни пайтда Украинанинг Шимолий Атлантика альянсидаги мақомини ошириш ғояси тобора кучайиб бормоқда. НАТО давлатлари Украина-НАТО кенгашини (НУК) тузиш орқали Украина мақомини оширишга ҳаракат қилмоқдалар, бу биринчи навбатда сиёсий ҳамкорликни мустаҳкамлайди”, деб ёзади портал Брюсселдаги альянс вакилларига таяниб.
Айтилишича, Ослода НУКни тузилиш шакли ва муддатидан ташқари, Украина Қуролли Кучларининг қарши ҳужуми олдидан Киевга ҳарбий ёрдамни ошириш зарурати муҳокама қилинади.
Манбага кўра, НУК мақоми Киевга НАТО йиғилишларида “таклиф этилган давлат” эмас, балки “тўлиқонли иштирокчи” сифатида қатнашиш имконини беради. Украиналиклар учрашувларни ўзлари чақиришлари мумкин бўади, бу эса маълумот алмашишни осонлаштиради. Бундан ташқари, ушбу формат ҳамкорлик учун янги имкониятларни очиб беради, жумладан, разведка, ҳарбий саноат, қўшма машғулотлар, шунингдек, Украина Қуролли Кучлари ва аъзо мамлакатлар қуролли кучлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиради.
Таъкидланишича, турли расмийлар Украинанинг ҳозирги босқичда НАТОга кириши мумкин эмаслигини тан олган. Шунга қарамасдан, улар альянсдан “ишончли сигнал” кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 май куни Копенгагендаги “Демократия саммити”да сўзга чиққан НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда альянса аъзоларидан Украина иттифоққа қўшишга рози бўлишини кутишини билдирганди. Кейинчалик, у Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш масаласида уни қўллаб-қувватлаш НАТОни уруш иштирокчисига айлантирмаслигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь