НАТО давлатларидан Украинага “сюрприз” бор
Олам
−
15 Май 2023
16880Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Вильнюсда бўлиб ўтадиган саммитда НАТО давлатлари келажакда Украинанинг альянс сафига киришини қўллаб-қувватлашини эълон қилади. Бу ҳақда бугун, 15 май куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Копенгагендаги “Демократия саммити”да сўзга чиққанида айтиб ўтди.
“Менимча, НАТО иттифоқчилари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари июль ойида учрашганда, Украинани қўллаб-қувватлашлари ҳақида жуда аниқ гапиришади. Мен НАТО иттифоқчиларидан Украина альянсга аъзо бўлади, дейишларини кутаман. Бу ҳақда давлат ва ҳукумат раҳбарлари олдин ҳам бир неча бор айтган”, деган НАТО Бош котиби.
Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТОнинг барча аъзолари Украина ўз йўлини танлаш ҳуқуқига эга, деган фикрда.
“Украина нима қилиши мумкинлиги Москванинг ихтиёрида эмас. Аъзо бўлиш масаласини Украина ва НАТОдаги 31 иттифоқчи ҳал қилиши керак", дея қўшимча қилган альянс Бош котиби.
Шунингдек, Столтенберг НАТОнинг эшиклари Украина учун ҳали ҳам очиқ, деган фикрни яна бир бор таъкидлаган.
Бироқ “The Washington Post” газетаси НАТО давлатлари июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтаган саммитда Украинага Шимолий Атлантика альянсига аъзо бўлиш таклифини бермасликка қарор қилгани ҳақида ёзган. Унда айтилишича, НАТО давлатари бўлажак саммитда Киев билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш имкониятлари ва ҳарбий блокка кириш шартларини муҳокама қилишни режа қилган.
Президент Зеленский эса Украина Финляндия ва Швециядан кейин НАТОнинг 33-давлати бўлиши кераклигини айтган. Унинг қўшимча қилишича, Украина ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда НАТОга аъзо бўла олмайди, бироқ унинг альянсга кириши бўйича сиёсий қарорга ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь