Украинага ёрдам бериш НАТОни уруш иштирокчисига айлантирмайди – Столтенберг
Олам
−
24 Май 2023
3590Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш масаласида уни қўллаб-қувватлаш НАТОни можаро иштирокчисига айлантирмайди. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатларининг F-16 қирувчи самолётларини Украина Қуролли кучлари ихтиёрига ўтказиш ҳақидаги қарорини изоҳлар экан, айтиб ўтди.
“Менимча, бу яхши фикр. Мен НАТОнинг қатор давлатлари, жумладан Германиянинг Украина учувчиларини тайёрлашни бошлаш ҳақидаги қарорини олқишлайман”, деган Столтенберг Брюсселдаги НАТО Мудофаа вазирларининг йиғилишидан олдин.
Унинг таъкидлашича, Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, бу ҳар бир давлат учун БМТ Низомида мустаҳкамланган.
“Биз Киевга бу ҳуқуқни амалга оширишга ёрдам берамиз. Биз тажовузга қарши БМТ ва халқаро ҳуқуқ талабларини ҳимоя қилиш учун Украинага ёрдам беришга ҳақлимиз. Бу НАТО ва иттифоқчиларни можаро иштирокчисига айлантирмайди”, деб ҳисоблайди Бош котиб.
Бироқ Столтенберг Украинага қирувчи самолётларни етказиб бериш ва украиналик учувчиларни F-16 самолётларида ўқитишнинг бошланиш санасига аниқлик киритмаган. Дания Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Троэльс Лунд Поульсен эса учувчилар июль ойидан ўқитила бошлашини айтган.
LiveБарчаси