НАТО блок тарихидаги энг йирик ҳаво машқларини ўтказади 

Олам

image

Жорий йилнинг 12-23 июнь кунлари НАТО ҳарбий-сиёсий блок ташкил этилганидан буён энг йирик машғулотларни ўтказади. Бу ҳақда Германия Қуролли кучлари маълум қилди. 

Айтилишича, Air Defender 2023 ҳаво машқлари Германия ва Шарқий Европада 250 та ҳарбий самолёт иштирокида ўтказилади. Машғулотларда қатнашиш учун АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг 110 га яқин самолёти Европага жўнатилган. 

Бундан ташқари, машғулотларда Европадаги НАТО давлатларининг 80 та самолёти ва халқаро ҳамкорларнинг 60 та самолёти иштирок этади.

25 давлатдан келган учувчилар F-35, Eurofighter, F-18, F-16, A-10 ва Gripen каби 20 турдаги самолётларни бошқаради.

Таъкидланишича, машқлардан альянснинг мудофаасини кучайтириш, ҳавода тўхтатувчи омил мавжудлигини кўрсатиш ва Атлантика океанининг ҳар икки томонида “бирдамликни мустаҳкамлаш” мақсад қилинган.

Эслатиб ўтамиз, НАТО ўтган йилда Россияга яқин ҳудудларда бир неча бор ҳарбий машғулотлар ўтказганди. Хусусан, Россия жанубида жойлашган Грузия ҳудудида Грузия-НАТО қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари, Польшада эса PUMA-22 ҳарбий машқлари бўлиб ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО F-35 F-16 F-18 ҳаво машқлари Air Defender 2023 Gripen Eurofighter A-10

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг