НАТО Россия жанубида ҳарбий машғулотлар ўтказади 

Олам 10794
image
-

Жорий йилнинг 20-25 март кунлари Россия жанубида жойлашган Грузия ҳудудида Грузия-НАТО қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Грузия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берган. 

“Жорий йилнинг 20-25 март кунлари Грузия-НАТО қўшма ўқув ва баҳолаш маркази ҳудудида машғулотлар ўтказилади. Кўпмиллатли машғулотларда НАТОга аъзо ва ҳамкор 23 давлат вакиллари иштирок этади”, дейилади хабарда. 

Машғулотларнинг мақсади операцияларни режалаштириш ва тажриба алмашиш кўникмаларини ошириш экани айтилган. Мудофаа вазирлигида таъкидланишича, улар турли мамлакатлар ҳарбий хизматчилари ҳаракатларининг уйғунлигини оширишга ёрдам беради. 

Машғулотлар 2014 йилда Уэльсдаги саммит якунлари бўйича республика қабул қилинган Грузия-НАТО муҳим чора-тадбирлар пакети асосида ўтказилади. Бундай қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари охирги марта 2019 йилда ўтказилган. 

Маълумот ўрнида, Грузия 1990-йилларнинг охиридан бери НАТО билан ҳамкорлик қилиб келади. 

Аввалроқ, НАТО 30 000 аскар иштирокида Норвегияда катта машғулотларни бошлаши ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 560
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×