Наманганда Lacetti ўқувчи қизни уриб юборди
3-саҳифа
−
25 Февраль
3731Наманган вилояти Уйчи туманида Lacetti 11 ёшли қиз уриб юборди. Оқибатда қиз вафот этди. Бу ҳақда Наманган вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳолат 22 февраль куни соат 15:10 атрофида Яккатут маҳалласидан ўтган йўлда содир бўлган. Lacetti юқори тезликда ҳаракатланаётганда 2014 йилда туғилган қиз йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб чиқиб қолган. Оқибатда қиз шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда пиёдани уриб, қочиб кетган Gentra ҳайдовчиси ушланганди. Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш) ва 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси