Нэнси Пелоси АҚШ Конгрессидаги лавозимини қайта эгаллади

Олам

image

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг 117-чақириқдаги таркиби ишга киришгани ҳақида хабар берган эдик.

Конгресснинг қуйи Вакиллик палатаси ўзига янги спикерни сайлади. ДемократНэнси пелоси қуйи палатанинг спикери этиб сайланди.

80 ёшли Демократлар вакили 216 нафар конгрессменнинг овозини олган. У 55 ёшли республикачи Кевин Маккартини ортда қолдирди. Уни 209 нафар қонунчи қўллаб-қувватлади.

Спикерни сайлаш жараёни конгрессменларнинг партиясига қараб бўлади. 3 ноябрдаги сайловлардан кейин Вакиллар палатасидаги мандатлари сони қисқарган бўлса-да, кўпчилик ўринларни сақлаб қолган.

Маккарти ҳақиқатда барча республикачиларнинг қўллаб-қувватлашига эришди. Бироқ демократлардан бир қанчаси Пелосига овоз беришдан бош тортди: уч нафари ўз овозини ҳеч кимга бермади, яна икки нафари бошқа партиядошларини қўллади. Қатор конгрессменлар эса умуман мажлисда қатнашмади.

Шу тариқа Пелоси 216 нафар депутат овози билан қайта спикер бўлди. у тўртинчи марта қуйи палатага бош бўляпти. У бунгача Конгресснинг 116, 110 ва 111-чақириқларида Вакиллар палатасига спикер бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нэнси Пелоси

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг