Пелосининг уйига ҳужум уюштирилди
Жамият
−
28 Октябрь 2022
12721АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг уйига ҳужум уюштирилди, унинг эри жароҳатланди. Бу ҳақда Пелосининг Матбуот хизмати томонидан бугун, 28 октябрь куни эълон қилинган баёнотда маълум қилинди.
“Бугун эрта тонгда босқинчи Пелосининг Сан-Францискодаги қароргоҳига бостириб кириб, жаноб Пелосига шафқатсизларча ҳужум қилди”, дейилади баёнотда.
Хабар қилинишича, ҳужумчи аллақачон қўлга олинган, ҳужум сабаблари ўрганилмоқда, сиёсатчининг эри эса шифохонада, у ерда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Вакиллар палатаси спикери ҳужум вақтида Сан-Францискода бўлмаган.
LiveБарчаси