Пелоси Арманистонга келяпти. У уруш оловини қайта ёқадими?

Олам 8461
image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси эртага, 17 сентябрь куни Арманистонга бўлажак ташрифи ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, саёҳат режалари оммага эълон қилинганидан бехабарлигини таъкидлади. 

"Саёҳат режаларим аллақачон эълон қилинганини билмасдим. Эртага мен Арманистонга бораман", дейди спикер бугун, 16 сентябрь куни Берлинда "Еттилик" гуруҳи мамлакатлари парламентлари раҳбарларининг матбуот анжуманида. 

Унинг қайд этишича, Арманистон томонидан таклиф анча олдин олинган. Шунингдек, Пелоси билан бирга Вакиллар палатасининг (Калифорниялик демократ) аъзоси (арман) Жекси Спир ҳам ташриф буюради. 

Американинг “Politico” газетаси аввалроқ Пелоси келаётган ҳафта охирида Арманистонга ташриф буюриб, Ереванни қўллаб-қувватлашини билдирган эди. Нашрнинг ёзишича, у Арманистон Ьош вазири Никол Пашинян, шунингдек, республиканинг бошқа расмийлари билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, 2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрди. Бу эса Пекиннинг кескин муносабатига сабаб бўлди ва бунга жавобан орол атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. 

14-15 август кунлари эса сенатор Эд Марки (Массачусетс штати) бошчилигидаги делегация Тайванга келди. Унинг ортидан ҳам орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказилди.

Кейинчалик 25 август куни Теннесси штатидан республикачи АҚШ сенатори Марша Блэкберн Тайванга келди. Хитой Блэкберннинг ташрифига муносабат билдириб, АҚШ Тайвань бўғози минтақасида тинчлик бўлишини истамаслигини қайд этди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 218
Рейтинг: 2.9
t
×