Тайванда яна провокация. АҚШлик сенатор Тайпейга келди
Олам
−
26 Август 2022
7679Теннесси штатидан республикачи АҚШ сенатори Марша Блэкберн 25 август куни кечқурун Тайванга етиб келди. Бу ҳақда орол Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Олдиндан эълон қилинмаган ва 27 августгача давом этадиган ташриф давомида Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инг-вен сиёсатчини қабул қилади. Шунингдек, Миллий хавфсизлик кенгаши бош котиби Гу Лисюн, Ташқи ишлар вазири Жозеф У ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Бу АҚШ қонунчиларининг оролга бир ой ичида учинчи ташрифидир. 2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайпейга ташриф буюрди, бу эса Пекиннинг кескин муносабатига сабаб бўлди ва бунга жавобан Тайвань атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. 14-15 август кунлари сенатор Эд Марки (Массачусетс штати) бошчилигидаги делегация Тайванга келди.
Қўшма Штатлар 1979 йилда Тайвань билан дипломатик алоқаларни узиб, ХХР билан ўрнатди. Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатини тан олиш билан бирга, айни пайтда Тайпей маъмурияти билан алоқаларни давом эттирмоқда ва оролга қурол етказиб бермоқда.
Тайвань 1949 йилда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги гоминдан қўшинларининг бир қисми Хитой фуқаролар урушида мағлуб бўлиб, оролга қочиб кетганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Ўшандан бери Тайвань коммунистлар ҳокимиятга келишидан олдин материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикаси байроғини ва бошқа атрибутларини сақлаб қолди. ХХРнинг аксарият давлатлар қўллаб-қувватлаган расмий позициясига кўра, орол Хитой провинцияларидан бири ҳисобланади.
LiveБарчаси