АҚШ Конгрессининг янги таркиби расман ишга киришди

Олам

image

Кеча, 3 январдан бошлаб АҚШда мамлакат Конгрессининг янги таркиби расман ишга киришди. Бу ҳақда CNN хабар берган. 

Қайд этилишича, ҳозирча Сенат устидан назорат ўрнатилмаган. 

Расмий равишда 117-Конгресс деб аталган Конгресснинг янги аъзолари АҚШда 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган сайловларда сайланган. 

Манбага кўра, АҚШ Вакиллар палатаси аллақачон ўзининг биринчи сессиясини ҳам ўтказди ва ўзига спикер сайлади. Вакиллар палатасида Демократик партия аъзолари кўпчиликни сақлаб қолган, аммо республикачилар бу фарқни ёпишга муваффақ бўлган, яъни, 222 нафар демократлар Республикачилар партиясининг 221 нафар аъзоларига қарши бўлган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2020 йилнинг ноябрь ойида Президент сайлови ҳам бўлиб ўтди. Унда ғолибликни Демократлар партиясидан номзод Жо Байден қўлга киритди. Ҳисоб-китобларга кўра, у 306 та сайловчи коллегиялар овозини, Трамп эса 232 та овоз олган. Ғолиб бўлиш учун 270 овоз етарли эди.

Кейинчалик Жо Байденнинг расман АҚШ Президенти этиб сайлангани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг