Расман: Жо Байден АҚШ Президенти этиб сайланди

Олам 9870
image

АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан номзод қилиб кўрсатилган собиқ вице-президент Жозеф Байден сайланди.

Сайловчилар коллегияси Байденнинг ғалабасини тасдиқлади. Демократ Президент этиб сайланиш учун керак бўлган 270 та овозни олди.

Калифорниянинг барча 55 нафар сайловчилари Байденни қўллаши натижасида унинг овозлари сони 302 нафарга етди. Дональд Трамп эса 232 нафар овоз олди.

Трамп сайлов натижаси устидан судлашмоқчи бўлган барча штатларда Байден ғалаба қозонди. Трамп эса натижани қабул қилмаяпти ва судлашиш ниятида.

АҚШдаги сайловларнинг расмий натижалари 2021 йилнинг 6 январида Конгресс уни тасдиқлагач, эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда умуммиллий сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 299
Рейтинг: 3
t
×