Мундиалдаги иштирокдан ўзбек футболи ютди – Элдор Шомуродов (видео)
Спорт
−
01 июл 11109 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов Каннаваро бошчилигидаги миллий жамоанинг Шимолий Америкада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатидаги қониқарсиз натижаси учун узр сўради. Бу ҳақда у бугун, 1 июль куни миллий терма жамоа аъзоларини тантанали кутиб олиш тадбиридаги нутқида айтди.
Шомуродов турнирдаги қайд этилган натижага қарамай, қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтган.
“Биринчи навбатда, учрашувимизга, шунақа натижага қарамай, бизни қўллаб-қувватлаган барча шу ерга келган, қўллаб-қувватлаган, Америкада турганимизда қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилигимизни билдирамиз”, деган жамоа сардори.
Терма жамоа ҳужумчисининг сўзларига кўра, мундиалда қатнашиш мамлакат футболи учун ютуқ бўлди.
“Барча футболчилар жаҳон чемпионатида борини берди. Шуни айта оламан. Ёмон натижага қарамай, бу нарсадан Ўзбекистон футболи ва Ўзбекистон ютди деб ўйлайман, чунки шунча одамларни бирлаштира олдик шу футбол орқали. Бу, бунинг ўзи бизни фахрланишга арзийди деб ўйлайман. Албатта, натижа учун барчадан узр сўраймиз”, дейди Элдор.
Маълумот учун, Фабио Каннаваро бошқарган Ўзбекистон миллий терма жамоаси мундиалдаги гуруҳ босқичининг уч баҳсида ҳам рақибларига мағлуб бўлиб, дарвозасидан умумий ҳисобда 11 та топ олиб чиқишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган голи 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилгани хабар қилинганди. Ўша баҳс якунида миллий терма жамоа вакиллари Конго ДРга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Live
Барчаси10:14