Каннаваро Ўзбекистондаги тақдири ҳақида гапирди
Спорт
−
5259 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) билан амалдаги шартномасини узайтириш масаласида федерация раҳбарияти билан гаплашмоқчи. Бу ҳақда италиялик мутахассис “La Gazzetta dello Sport” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Италиялик мутахасис Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатидан сўнг анча шакилланганини ва ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини айтиб ўтди.
“Жаҳон чемпионатидан кейин анча тикландик ва ижобий ўзгаришларни кўряпман. 2009 йилда туғилган Муҳаммад Ҳакимовни жамоага жалб қилдим. У тўп билан жуда яхши муомала қилади. Албатта, мураббийлар устида ҳам кўпроқ ишлашимиз керак. Шартномам 2027 йил октябрь ойига қадар амал қилади, Осиё кубоги эса 2027 йил декабрь ойида бўлиб ўтади. Шунинг учун ассоциацияси билан гаплашишим керак бўлади”, дейди Каннаваро.
Интервью давомида мутахассис “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ҳам фикр билдирган.
“Бир нечта умидли ёш италиялик ҳимоячилар бор, аммо уларнинг номларини айтмайман. Сизга Ўзбекистон терма жамоасида шуғуллантирган Ҳусанов ҳақида гапириб бераман. Унинг жисмоний имкониятлари жуда юқори, аммо ҳали сайқаллаш керак бўлган олмос. У доимо соатига 300 мил тезликда ҳаракат қилади. Баъзан тўпни олади, баъзан эса кечикади ва чизиқдаги ҳакамга урилиб кетади. Бу оддий ҳолат, бундай жиҳатлар устида ишлаш керак”, дея қўшимча қилган мураббий.
Маълумот учун, Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан амалдаги шартномаси 2027 йил октябрь ойига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Каннаваро 2006 йилги Жаҳон чемпионати финалида Зинедин Зиданнинг Марко Матераццига боши билан зарба бериши унинг “Олтин тўп”ни қўлга киритишига маълум маънода ёрдам берганини айтганди.
Live
Барчаси