Алиқулов 11 ойлик танаффусдан сўнг таркибга қайтди
Спорт
−
99 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов 11 ой давом этган жароҳатидан кейин илк бор Туркиянинг “Ризеспор” клуби ўйини қайдномасига киритилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 27 ноябрь куни Туркия Суперлигасининг 13-тури доирасида “Ризеспор” ўз майдонида “Касимпаша”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Алиқулов ушбу учрашувни захира ўриндиғида ўтказди.
Учрашувдан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ризеспор” жамоаси бош мураббийи Режеп Учардан жароҳатдаги футболчилар ҳақида сўралганда, мураббий Ҳусниддин Алиқулов сафга қайтганлиги ва бундан хурсанд эканлигини айтиб ўтди.
“Жамоамизда жароҳат олган 4-5 нафар футболчи бор. Бироқ таркибдаги ҳар бир ўйинчи биз учун қадрли. Алиқулов 11 ой ичида илк бор захира ўриндиғидан жой олди. Бу эса бизни хурсанд қилди”, дейди “Ризеспор” бош мураббийи.
Бош мураббий шунингдек, жамоадаги бошқа жароҳатланган футболчилар ва ёшлар академияси тарбияланувчилари ҳақида ҳам фикр билдирган.
Маълумот учун, Ҳусниддин Алиқулов жорий йилнинг 19 январь куни “Гёзтепе” билан ўйинда жиддий жароҳат олган эди. Шундан сўнг Алиқулов жарроҳлик амалиётини бошлан ўтказган ва жорий йилнинг ёзида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоасига ёрдам беролмаганди.
Live
Барчаси