Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги энг чиройли гол деб топилди (видео)
Спорт
−
30 июн 9816 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг Конго ДР дарвозасига киритган голи 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг энг чиройли голи деб топилди. Бу ҳақда FIFA хабар берди.
FIFA расмий сайтида гуруҳ босқичида қайд этилган энг сара 12 та гол ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг Конго Демократик Республикаси дарвозасига киритган голи мухлислар томонидан энг яхши деб эътироф этилди.
Шомуродов ушбу овоз беришда футболнинг энг йирик юлдузлари — Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниорнинг голларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.
Аввалроқ, мазкур гол Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатидаги дебют иштирокидаги энг ёрқин эпизодлардан бири сифатида баҳоланган эди. FIFA ушбу вазиятга:
“Сантиметригача аниқ ҳисобланган ва мукаммал ижро этилган зарба” дея таъриф берган.
Бу муваффақият Элдор Шомуродов учун шахсий ютуқ бўлиш билан бирга, Ўзбекистон футболи тарихидаги яна бир муҳим саҳифа сифатида қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур гол киритилган баҳсда Ўзбекистон Конго Демократик Республикасига 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Live
Барчаси