Москвадаги отишма тафсилотлари очиқланди
Олам
−
20 Декабрь 2019
7906Кеча, 19 декабрь куни Москвада Россия Федерал хавфсизлик хизмати биносига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Отишмада ФХХнинг бир ходими ҳалок бўлди.
Отишмадан кейин берилган расмий маълумотларгак кўра, ҳодисада 5 киши жабрланган, шундан икки нафари оғир аҳволда. Яраланганлардан бири оддий фуқаро бўлган, унинг жароҳати “енгил” деб баҳоланган. Бу ҳақда "Медуза" хабар берди.
Ҳужум қилган шахс отишма вақтида ўлдирилган, Унинг сумкасидан гранаталар ва портловчи ускуна топилган. Бомба зарарсиз ҳолга келтирилган. Ҳужум қилган шахс 39 ёшли Евгений Манюров бўлган.
Манюровнинг уйида ўтказилган тинтувда турли қуроллар захираси топилган. Эркакда барча қуроллар учун рухсатнома бўлган. Ҳужум вақтида у Калашников автоматидан фойдаланган.
Ҳужум нима мақсадда уюштирилгани номаълум. Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳаётига суиқасд қилиш” модласи билан жиноий иш қўзғаган. “Коммерсант”нинг маълум қилишича, терговда ҳужум қилган шахснинг ИШИД террорчилик ташкилоти тарафдорларига хос шиорларни баланд овозда айтгани ҳақида кўрсатмалар бор.
LiveБарчаси