Москвада ФХХ биносига ҳужум қилинди

Олам

image

Бугун, 19 декабрь куни Москвада Федерал хавфсизлик хизмати биносида отишма юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор.

ФХХдаги манбанинг РБКга маълум қилишича, ҳужум қилган шахс бир ўзи бўлган. У ФХХнинг қабулхонасига қарата ўқ узган, кейин эса пана жойга яшириниб қаршилик кўрсата бошлаган. Кейинроқ ФХХ уни йўқ қилганини маълум қилди. Бироқ гувоҳларнинг сўзларига кўра, отишма яна бошланган.

Москвада хавфсизлик чоралари кучайтирилган, Катта Лубляна кўчасида ҳаракат тўхтатилган.

РФ Президенти Владимир Путин Хавфсизлик ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган концерт дастурида бўлган. Унга юз берган ҳодиса ҳақида ахборот берилган.

“Мен Лубяндаги Марказий болалар дўконидан чиқиб, автобусга чиқдим. Автоматдан отилгандек овоз эшитдим. Аввал бу мушакбозликдек туюлди. Бир неча дақиқа ўтиб, навбатдаги автоматдан отилган овозни эшитдим. Одамлар турли тарафларга қочаётганди”, дейди гувоҳлардан бири Софья.

Тарқалаётган маълумотларга кўра, отишмада 3 нафар Федерал қўриқлаш хизмати ходими ҳалок бўлган. Бошқа бир манба эса ЙҲХБ ходими қурбон бўлганини айтяпти. РФ ИИВнинг Москва бўйича бошқармаси ЙҲХБ ходими ҳалок бўлгани ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилган.

ФХХга яқин манбалар икки киши яралангани ва бири ҳалок бўлагинини маълум қилган.

Россия Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ҳаётига суиқасд қилиш” моддаси билан жиноят иши очган. ФХХ бу ҳужумни расман теракт деб баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва отишма ФХХ

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг