Мирзиёевнинг Қувайтга ташрифи якунланди

Жамият

image

Бугун, 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қувайт Давлатига расмий ташрифи тадбирлари якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ал-Қувайт халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президентини Валиаҳд Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон раҳбари Қувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга етиб борди. Мирзиёев ҳамда Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ал-Қувайт шаҳридаги “Ал-Баян” саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Музокаралар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев шарафига Қувайтдаги дипломатик миссиялар раҳбарлари иштирокида тантанали қабул маросими уюштирилди. Шунингдек, Мирзиёев Қувайтга ташрифи доирасида ўзи учун ажратилган қароргоҳда ушбу мамлакат Бош вазири вазифасини бажарувчи, Ички ишлар вазири Шайх Фаҳд ас-Сабоҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мирзиёев 18 февраль куни Ал-Кувайт шаҳрига ташриф доирасида ушбу мамлакат валиаҳди Шайх Сабоҳ ас-Сабоҳ билан учрашув ўтказди


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Қувайт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг