“Милан” икки футболчига кўз тикди
Спорт
−
06 Январь
741Милан шаҳри клуби қишки трансферлар ойнасида Маркус Рэшфорд ва Дани Ольмони қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда “Corriere della Sera” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “россонерилар” аввало “Манчестер Юнайтед” ва Рэшфорд ўртасидаги вазиятни кузатмоқчи. Агар Маркус жамоадан кетадиган бўлса, клуб уни дарҳол қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Шунингдек, “Милан” “Барселона” Ольмони рўйхатдан ўтказа олмаган тақдирда, футболчини Каталонияга қайтиш шарти билан харид қилмоқчи.
Маълумот ўрнида, Маркус Рэшфорд кетма-кет 6 та ўйинда “манкунианликлар” қайдномасига киритилмаяпти. Бу иш давом этаверса, англиялик футболчи клубдан кетиши эҳтимолдан йироқ эмас. “Барселона” ҳам айни дамга келиб, Дани Ольмони Ла Лига рўйхатидан ўтказа олмаяпти. Клуб икки марта Испания футбол федерацияси ва Ла Лига раҳбариятидан рад жавобини олди.
Маркус Рэшфорднинг нархи “Transfermarkt” порталида 55 миллион еврога баҳоланган. Дани Ольмонинг қиймати 60 миллион евро этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ольмони “Реал” ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
07 Январь