Ольмо учун кутилмаган даъвогар пайдо бўлди
Спорт
−
06 Январь
4906Мадриднинг “Реал” клуби футболчи Дани Ольмони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Sport 45” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона” Дани Ольмони Ла Лига рўйхатидан ўтказа олмаётган бир вақтда, футболчига “Реал Мадрид”дан таклиф тушди. “Қироллик клуби” ёзда ҳужумкор ярим ҳимоячи учун 60 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, испаниялик футболчи учун “Атлетико” ва “Севилья” жамоалари ҳам харидорлар қаторида келтирилган.
Маълумот ўрнида, “Барселона” Дани Ольмо ва Пау Викторни Ла Лига рўйхатидан ўтказа олмаяпти. Бу борада клуб Испания футбол федерацияси ва Ла Лига раҳбариятидан 2 марта рад жавобини олди. Клубнинг сўнгги имкони, президент Лапорта бу масалани судгача ошириб, судда ҳал қилмоқчи.
Дани Ольмо каталонияликлар сафига 2024 йилнинг ёзида келиб қўшилди ва жорий мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллиф бўлди. Унинг нархи “Transfermarkt” порталида 60 миллион еврога баҳоланган.
LiveБарчаси
07 Январь