“Барселона” Рэшфорд трансферидан воз кечди
Спорт
−
10 Июнь 1283 1 дақиқа
Каталониянинг “Барселона” жамоаси “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан режасидан воз кечди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 ёшли англиялик футболчи аллақачон ижтимоий тармоқлардаги профилидан “Барселона” номи ва клубга оид маълумотларни олиб ташлаган.
Манбага кўра, бундай қарорга “Ньюкасл Юнайтед” вингери Энтони Гордоннинг трансфери сабаб бўлган. Каталония клуби аввалроқ, чап қанот позициясида ўйнайдиган 25 ёшли футболчини таркибга қўшиб олганди.
Айни пайтда Рэшфордга “Бавария” ва “Реал Мадрид” клублари қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, ҳар икки клуб ҳам трансфер учун 30 миллион евро тўлашга тайёр.
“Transfermarkt” портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Рэшфорд 2025-2026 йилги мавсумда “Барселона” сафида ижара асосида тўп сурди. У Ла Лигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси“Чуст оши” ҳам патентланди
11 Июнь