Масжидда 51 кишини ўлдирган террорчи устидан суд бошланди

Олам

image

2019 йилнинг 15 март куни 4 нафар қуролланган террорчилар Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга кириб, жума намозини ўқиётган мусулмонларга қарата ўқ узганди. Ушбу оммавий қирғин натижасида 51 киши ҳалок бўлди, 49 киши яраланди. Ушбу қўпорувчилик ҳаракатини австралиялик 28 яшар Брентон Таррант амалга оширгани маълум бўлиб, у қўлга олинган эди.  

Айни вақтда Янги Зеландияда унга нисбатан очилган жиноий иш бўйича суд давом этмоқда. Кеча, 24 август куни Крайстчерч Олий суди мажлиси бошланди. У 4 кун давом этади. 

Шу куни шаҳарда кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилди. Суд биносига олиб борадиган йўллар беркитилди. Снайперлар яқин атрофдаги уйларнинг томига ўрнатилди. Суд мажлиси давомида янгиликлар узатиш ва онлайн трансляциялар тақиқланди. 

Ҳужум қурбонларидан бирининг онаси – Туркия фуқароси Зекерия Туяна, террорчи учун энг оғир жазони сўради. 

Фатма Туян Янги Янги Зеландия ҳокимиятининг таклифига биноан Крайстчерчга келганини айтди. Фатма Туян террорчи Таррантнинг кўрсатмаларидан ҳайратда қолганини таъкидлади. 

“Таррантнинг сўзларига кўра, у ҳужумни мусулмонларни қўрқитиш ва Исломнинг Янги Зеландияда тарқалишининг олдини олиш учун амалга оширган. Мен унинг судда ўзини қандай тутишини кўрдим. Унинг бироз бўлса ҳам пушаймони йўқ”, дейди аёл. 

Марҳумнинг онаси террорчига чиқариладиган ҳукмни сабрсизлик билан кутаётганини таъкидлади.

“Мен унга умрбод қамоқ жазосини талаб қиламан. Бу адолатли қарор бўлади. Бу ҳақда суд мажлисида айтаман”, дейди у. 


Мақола муаллифи

Теглар

Янги Зеландия Крайстчерч

Баҳолаганлар

631

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг