Миср камбэк эвазига Янги Зеландияни мағлуб этди
Sport
−
22 June 3977 1 minute
Бугун, 22 июнь куни 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатининг “Г” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Янги Зеландия ва Миср терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда Миср 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг биринчи бўлимда Янги Зеландия сафида Финн Сурман гол уриб, терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди.
Бироқ иккинчи бўлимда мисрликлар ўйин тизгинини ўз қўлига олди. 59-дақиқада Мустафо Зико ҳисобни тенглаштирган бўлса, 67-дақиқада Муҳаммад Салоҳ жамоасини олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада эса Трезеге учинчи голни киритиб, Мисрнинг ишончли ғалабасини таъминлади. Ушбу голга ҳам Муҳаммад Салоҳ ассистентлик қилди.
Шу тариқа, Миср мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Маълумот учун, биринчи турда Янги Зеландия Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган, Миср эса Бельгия билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этганди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Янги Зеландия Бельгияга қарши майдонга тушади, Миср эса Эрон билан куч синашади. Ҳар икки учрашув жорий йилнинг 27 июнь куни бўлиб ўтади.
Ўйинда киритилган голларни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Live
All