Маск Цукерберг билан жанги арафасида “касал”лигини айтди
Спорт
−
10 Август 2023
5900Илон Маск Цукерберг жанг санасини аниқ қилиш ҳақидаги таклифни берганидан сўнг бўйни ва орқа миясини магнит-резонанс томографиясида текшириши кераклигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида твит қолдирган.
“Аниқ сана ҳали ҳам маълум эмас. Эртага бўйним ва орқа миямни магнит-резонанс томографиясига тушираман. Жангдан олдин операция талаб қилиниши мумкин. Бу ҳафта барчаси маълум бўлади”, деб ёзилган твитда.
Агар Маскнинг соғлиғи билан муаммолари ҳал бўлса, жангнинг санаси аниқ бўлади ва у Х платформасида жонли эфирга узатилади.
Маск бир пайтлар иштирок этган сумо ўйини ҳақида 2022 йил эълон қилган постида бўйин ва бел муаммолари ҳақида гапирган эди.
“Рақибимни улоқтиришга муваффақ бўлдим, лекин бу c5 ва c6 умуртқа суякларимнинг синишига олиб келди. Бу 8 йиллик бел оғриғига сабаб бўлди ва менга қимматга тушди!”деган Маск ўша ўйиндаги жароҳатлари ҳақида гапираркан.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал Мета корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг бизнесмен Илон Маск билан жанг қилишга тайёрлигини билдирган ва 26 августни жанг ўтказиладиган кун, деб белгилашни таклиф қилган эди.
LiveБарчаси