Баҳодир Жалолов Лондондаги жангида ғалаба қозонди (видео)
Спорт
−
09:31 1296 1 дақиқа
Кеча, 17 октябрь куни бокс бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги 18-жангини ўтказди. Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси британиялик Соломон Дакресга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.
10 раундга мўлжалланган баҳс тўлиқ давом этди. Якунда ҳакамларнинг барчаси 99:91 ҳисобини қайд этиб, Жалоловнинг ғалабасини эътироф этди.
Шу тариқа, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги фаолияти давомида 18-жангини ҳам ғалаба билан якунлади. Унинг ҳисобида 15 та нокаут мавжуд. Соломон Дакрес эса профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Жалолов сўнгги бор май ойида рингга кўтарилиб, хорватиялик оғир вазн тоифасидаги Агрон Смакични еттинчи раундда нокаутга учратган эди.
Дакрес эса профессионал рингдаги сўнгги жангини 2025 йил июль ойида ўтказган. Ўшанда у украиналик Владислав Сиренко устидан ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган эди.
Live
Барчаси