Маск ва Цукербергнинг жанг санаси маълум бўлди
Спорт
−
07 Август 2023
10874Мета корпорацияси раҳбари Марк Цукерберг бизнесмен Илон Маск билан жанг қилишга тайёрлигини билдирди ва 26 августни жанг ўтказиладиган кун, деб белгилашни таклиф қилди. Бу ҳақда “Газета.ru” нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Цукерберг ушбу таклифни ўзининг янги Threads ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирган. Шунингдек, у жанг таклиф қилинган санада ўтиши даргумон эканлигини ҳам бирдирган.
Цукерберг Маскнинг ушбу жангга қаттиқ тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги сўровларга жавоб берди. Маск эса аввалроқ бўлажак жангда ортиқча вазни туфайли мағлуб бўлиши мумкинлиги айтган.
“Агар жанг қисқа бўлса, мен ғалаба қозонишим мумкин. Агар, аксинча, жанг кўпроқ давом этса, Цукерберг ўзининг чидамлилиги туфайли ғалаба қозониши мумкин”, деди Маск.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, унинг Цукерберг билан жанги Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида жонли эфирда намойиш этилади ва барча тушумлар кексаларга ёрдам бериш учун сарфланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC Eurasia бош директори Андрей Громковский россиялик спортчи Ҳабиб Нурмуҳаммедовни Меtа корпорацияси раҳбари Марк Цукербергга қарши жанг олдидан америкалик бизнесмен Илон Маскга мураббийлик қилишга кўндирмоқчи бўлди. Спортчи эса бундан бош тортди.