Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига ўринбосар тайинланди

Жамият 4442
image

Ўзбекистон мудофаа вазирининг буйруғи билан подполковник Нуриддин Баҳриддинович Қодиров Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Подполковник Нуриддин Қодиров 2019 йилнинг апрель ойидан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган эди.

Нуриддин Қодиров Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини ва Қуролли Кучлар академиясини тамомлаган. Хизмати давомида тарбиявий ва мафкуравий ишлар органларида қуйи поғоналардаги лавозимлардан ўтган. Шунингдек, Мудофаа вазирлигида Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ҳам хизмат қилган.

Аввалроқ, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 2.9
t
×