Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Полковник Улуғбек Бегматович Дусматов Мудофаа вазирининг буйруғи билан Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳарбий округ Матбуот хизмати хабар берди.

Улуғбек Дусматов 2017 йилнинг октябрь ойидан Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётганди.

Полковник Улуғбек Дусматов Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти ҳамда Қуролли Кучлари академиясида таҳсил олган. Офицерлик лавозимларида хизмат фаолиятини Нукус гарнизонидан бошлаган. Вазирлик қўшинлари тарбиявий ва мафкуравий ишлар органининг турли лавозимларидан ўтган. Мудофаа вазирлигининг Тарбиявий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи ҳамда Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Шимоли-ғарбий ҳарбий округ

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг