Мариуполь 90-95 фоиз эгалланди – Қодиров

Олам

image

Россия ҳарбийлари Украинанинг Мариуполь шаҳрини деярли бутунлай эгалланган. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

“Мариуполь аллақачон 90-95 фоиз озод қилинган. Шаҳар ҳудудида ҳаёт аста-секин қайтади. Одамлар бошпаналаридан кўчага чиқишмоқда, портлашлар ва очликдан чарчаган. Баъзилар ҳатто ўз машиналарини ҳайдашяпти, Ростов-Донга бориш фикридан қайтганлар ва шахсий транспортда Мариуполга қайтганлар бор”, деган Қодиров.

Ҳудуд раҳбарининг айтишича, Мариуполда бўлган Чеченистон Давлат думаси депутати Адам Делимханов 8-армия қўмондони, генерал-лейтенант Андрей Мордвичев билан яқин ҳамкорликда ишламоқда. Улар ҳудудни айланиб чиқишади, бандитлар яшириниши мумкин бўлган жойларни текширишади, потенциал отишма позицияларини аниқлайдилар.

“Адам Султонович қўлга олинган Азов радиосидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан тўдалар сафига қўшилган украиналикларга Россия томонига таслим бўлишни таклиф қилган. Шу билан бирга, “Азов” қўмондонларига раҳм-шафқат бўлмайди. Уларни ҳеч ким хавас қилмайдиган якун кутмоқда. Бандитлар яширинган сўнгги жой бу йирик “Азовсталь” металлургия комбинати. Аммо улар у ердан ҳам сиқиб чиқарилади”, дея сўзини якунлаган Қодиров.

Аввалроқ Қодиров Украина шарқидаги Мариуполь шаҳрига борганди. У шаҳардан олинган тасвирларни эълон қилиб, Мариуполь эгалланишига оз қолганини айтганди.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг