Марадонанинг қабри очилиши мумкин
Спорт
−
30 Ноябрь 2020
35330Футбол афсонаси Диего Марадонанинг ўлимидан бир неча кун ўтиб, футболчининг ноқонуний ўғли эканлигини айтаётган Сантьяго Лара исмли йигит пайдо бўлди.
19 ёшли йигит ДНК тести орқали ҳолатга аниқлик киритишни хоҳламоқда. Унинг адвокати текшириш учун Марадонанинг жасадини эксгумация қилиш (мурдани кўздан кечириш ва экспертиза ўтказиш зарурияти туғилганда уни дафн этилган жойидан қазиб олиш) талабини қўйган.
Лара 2014 йилда таниқли футболчига алоқадор эканини билиб қолган. Унинг онаси 2006 йилда 23 ёшида саратон касаллигидан вафот этган. Сўнг онасининг севгилиси Марсело Лара уни асраб олган.
"Мен кимлигимни билмоқчиман. Масаланинг молиявий томони мени безовта қилмайди. Менинг илтимосимга Аргентинада қандай муносабатда бўлишларини биламан, лекин унинг ДНКсини бошқа қаердан олишим мумкин?" деган Лара.
Маълумот учун, Марадонанинг тўртта аёлдан бешта тан олинган фарзанди бор.
Аввалроқ, Марадонанинг ўлими юзасидан очилган иш бўйича унинг шахсий шифокори, 39 ёшли Леопольдо Лукега айблов эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлди.
LiveБарчаси