Марадонанинг шахсий шифокори унинг ўлимида айбланяпти
Олам
−
30 Ноябрь 2020
9023Аргентина Прокуратураси футбол афсонаси Диего Марадонанинг ўлими юзасидан иш очилган иш бўйича унинг шахсий шифокори, 39 ёшли Леопольдо Лукега айблов эълон қилди.
Шифокор қасддан содир этилмаган қотиллик, ёрдам кўрсатмаслик ва беморни қаровсиз қолдиришд айбланяпти. Суриштирув Марадонанинг қизи кўрсатма берганидан кейин бошланган. У шифокорнинг ҳаракатлари ва малакасига шубҳа қилган.
Тергов доирасида полиция шифокорнинг уйи ва офисида тинтув ўтказиб, уяли телефон, компьютер ва тиббий ёзувларни, шу жумладан Марадонанинг касаллик тарихини олиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлди.
Аммо орадан кўп ўтмай, 27 ноябрда Марадонанинг ўлими юзасидан суриштирув бошланди.
LiveБарчаси