Марадонанинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари бошланди
Спорт
−
28 Ноябрь 2020
8475Аргентинада футбол афсонаси Диего Армандо Марадонанинг ўлими юзасидан тергов ишлари бошланди. Марадонанинг саломатлигини назорат қилган тиббиёт ходимлари лоқайдликка йўл қўйганликда гумон қилинмоқда ва терговчилар ҳолатга аниқлик киритишни режалаштирган.
Ҳукумат Марадона вафот этган куни уни эрталаб уйғотмаган ҳамширанинг ҳаракатидан шубҳаланмоқда. Ҳамшира эрта тонгда Марадонага дори бериши керак бўлса-да, унинг хонасига соат 11 ларда психолог ва психиатр билан бирга кириб келган.
Шунингдек, Диего Марадонанинг адвокати Матиас Морла тез ёрдам шифокорларини жиноий лоқайдликда айблаган. Унинг сўзларига кўра, шифокорлар чақирилганидан 30 дақиқа ўтиб етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.
Аргентина Президенти футболчининг вафоти туфайли мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилганди.
Маълумот учун, Диего Марадона "Барселона", "Наполи", "Севилья" сафида тўп сурган. 1977-1994 йилларда Аргентина терма жамоасида ўйнаган ва 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган. 1990 йилда эса Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган. FIFA сайтидаги овоз бериш натижасига кўра, XX асрнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.
LiveБарчаси